Иқтисод
2022 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,54 млн сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 фоизга ўсди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимидаги энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 5,48 млн сўм.
Кейинги ўринларда мос равишда:
Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Навоий вилояти (7,13 млн сўм), Тошкент шаҳри (5,18 млн сўм), Тошкент вилояти (4,77 млн сўм), Қашқадарё вилояти (4,46 млн сўм) ҳамда Андижон вилоятида (4,18 млн сўм) кузатилди.
Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент вилояти (5,78 млн сўм), Навоий вилояти (5,16 млн сўм), Тошкент шаҳри (4,82 млн сўм)да қайд этилди.
Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (4,27 млн сўм), Бухоро вилояти (3,24 млн сўм), Жиззах вилояти (2,93 млн сўм), Наманган вилоятларида (2,74 млн сўм) кузатилди.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Хоразм (6,40 млн сўм), Тошкент шаҳри (5,43 млн сўм), Бухоро (5 млн сўм) вилоятларида кузатилди.
Ахборот ва алоқа соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (8,04 млн сўм), Самарқанд (4,53 млн сўм), Жиззах (4,29 млн сўм) вилоятларида қайд этилди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятидаги ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (11,7 млн сўм), (8,95 млн сўм), Бухоро (8,35 млн сўм), Навоий (8 млн сўм) вилоятларида кузатилди.
Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (3,92 млн сўм), Наманган (2,57 млн сўм), Тошкент (2,57 млн сўм), ҳамда Сирдарё (2,57 млн сўм) вилоятларида кузатилди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (2,76 млн сўм), Қорақалпоғистон (2,59 млн сўм), Андижон (2,52 млн сўм) ҳамда Сирдарё (2,48 млн сўм)да қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Eldor Shernayev
12:01 / 01.01.1970
Surxondaryo viloyati "o'rtacha" deb ham ko'rsatilmabdi birorta sohada, birorta yo'nalishda. Lekin bu statistika hech nimani hal qilmaydi, chunki, biz surxon vohasi ahli yaxshi yashab kelmoqdamiz. Barakasini bersin degan gap bor xalqimizda.