Маданият
“Ҳимоя белгиланган куни институт залида таниқли олимлар иштирокида ўтди. Қизиғи, озарбойжон, арман, гуржи олимларидан тақризлар келгани ҳолда, Тошкентдан битта ҳам тақриз берилмади. Ким билсин, бу ҳам ўзбекчиликмиди ё эндигина 24 баҳорни қаршилаган Суйиманинг бу каби тез ҳимояга чиқаётгани баъзи бировларнинг ғашини келтирганмиди, ҳар ҳолда, ўзга миллат олимларидан фарқли равишда “ўзимизникилар” бу ишга эътибор билан қарашни лозим топишмади”. XX аср матншунослиги, навоийшунослигида салмоқли из қолдирган Суйима Ғаниеванинг ҳаёт ва ижод йўлига бағишланган “Игна билан қазилган қудуқ” мақоласининг тўлиқ матни билан “Маънавий ҳаёт” журналининг 2022 йил 2-сонида танишинг.
“Пулни киссаларига солиб олди. Кейин ўйланиб қолди. Менга қараб “Жўра, сендан илтимос, мени қўлимдан от”, деди. “Сени отиб мен ҳам ўлайми”, деб уришдим. Бироз туриб яна менга “Сенинг оёғингдан отаман, сен менинг қўлимдан от”, деб қолди. Аччиғим келди. Кўкрагига милтиқни тўғрилаб, ҳозир отиб ташлаб, командирга хабар қиламан, деб қўрқитдим. Шундан кейин индамай, олиб келган нонидан ея бошлади”. Иккинчи жаҳон уриши қатнашчисиниг “Ҳаёт ва ўлим чегарасида” ўтган кунлари ҳақида ўқинг.
“Чумоли бир жуфт узун мўйлови билан ер чизиб ҳид олиб боради. Уясидан маълум масофа узоқлашгач, ўзи юрган йўлда қолган ҳид бўйлаб манзилини топиб келади. Айрим вақтлари қандайдир сабаб билан аввал ўзи ўтган жойга дуч келади ва шу тариқа доира бўйлаб айланишни бошлайди. Бу айланма ҳаракат бахтли ҳодиса туфайлигина омадли якун топиши мумкин. Акс ҳолда, муқаррар ўлим кутади. Шу боис олимлар бу ҳодисага “ажал тегирмони” деб ном берган... Бахтсиз доирага тушиб қолган ва бошқа чумолиларни бир-бирига қиёс этиб фикр юритган киши “Худо йўлдан урмасин” деган тилакнинг нақадар теран маъно касб этишини англайди”. Мангу тимсоллар рукнида эълон қилинган “Йўл” мақоласида “йўлдан урди”, “йўли кенг”, “худо тўғри йўлга солди” каби иборалар замиридаги ҳикмат хусусида мулоҳаза юритилади.
Журнал саҳифаларида яна “Мўъжиза ичидаги мўъжиза”, “Келажакдан келган болалар”, “Саҳнага қайтган Мангуберди” каби мақолаларни ўқишингиз мумкин. Шунингдек, “Қайси замон муҳим? Ёхуд Навоий улуғлаган “бир турк” ким”лиги, “Орифлик гувоҳномаси”, “Ич-ичидан йўлбарс ўкириб, сиртдан майин жилмайган аёл”, “Дунё кезган сўзларимиз”, “Нозик саволларга қалтис жавоблар” ҳақида сўз боради.
Нашрнинг мазкур сонига Лев Толстойнинг ушбу огоҳлантириши хулоса ясаган: “Шундай қилиб, авваллари оқилона билимлар менга ягона нарса бўлиб туюларди, энди эса муқаррар тарзда шуни эътироф этишга мажбур бўлдимки, ҳозир ҳаёт кечираётган жамики инсониятда яна бошқа аллақандай билим бор. Бу ғайришуурий билим – иймон. Шу иймон яшашга имкон беради”. “Маънавий ҳаёт” билан “яшашга имкон”ларингизни тиниқлаштириб боринг.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ