Ўзбекистонда 27 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Сақлаш
18:56 / 27.07.2022 798 0

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

 

Ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат фони 36-41 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 45 даражагача бўлиши сақланиб туради.

 

Шимолий ҳудудларга салқин ҳаво массаси кириб келиши давом этади, кундузи ҳарорат 32-37° бўлади.

 

Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

 

Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат 39-41 даражагача исийди.

 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35 даража бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//