Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг “Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Сурхондарё вилоятида Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари ташкил этилади.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларда ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари, ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни такрор кўпайтириш, қайта тиклаш ҳамда Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудида экотуризмни янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Табиат боғларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони, табиат боғларининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари, табиат боғлари ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланади.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77605
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ