Спорт
Сузиш федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказгани маълум бўлди. Бу Бош прокуратура томонидан тегишли идоралар билан билан бирга ўтказилган текширишда аниқланди.
Хусусан, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро РФнинг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн сўм бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган, дейилади хабарда.
Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи «D» МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган. Натижада 1 млрд сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77700
Жамият
56699
Жамият
55920
Жамият
50971
Жамият
//
Изоҳ йўқ