Маданият
Қашқадарёдаги Одина масжиди 1386 йилда Соҳибқирон Амир Темур томонидан бунёд этилган. 1868 йили Чор Россияси босқини даврида масжиднинг айвон қисми тўпга тутилиб, вайрон қилинган. Мустабид тузум даврида дастлаб омборхонага, 1938 йилдан қамоқхонага айлантирилган.
- Мустабид тузум даврида халқимизнинг қадр-қиммати, инсоний шаъни ва ғурури оёқости қилинган. Шундай табаррук жойнинг қамоқхонага айлантирилгани ҳам бунга мисол. Биз бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Ўтганлар ҳурматини ҳам жойига қўйишимиз керак. Бу ерда Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил этилгани - тарихий адолатнинг тикланиши, - деди Президент.
Музей 11 та бўлимдан иборат. Уларда Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар акс эттирилган.
Шунингдек, музейда ёшлар клуби ҳамда кутубхона ташкил қилинган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ