Жамият
Президент «Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди.
Жамғарма фаолиятини молиялаштириш манбалари давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Белгиланишича, Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:
а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.
Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;
б) келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А.Инаков) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С.Турдиев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З.Махкамова) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
– 2023 йил 1 мартга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
– 2023 йил 1 июлга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини тасдиқлайди.
Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиши муносабати билан:
– 2022 йил 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси тугатилиши ҳисобига 3 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш бўлими;
– бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро аппарати штат бирликлари ҳисобидан 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий тўловларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали амалга ошириш шўъбаси;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари ҳузурида, уларнинг умумий штат бирликлари доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларини бошқариш ва Ижтимоий суғурта нафақалари тўловларини мониторинг қилиш бўлимлари ташкил этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ