Жамият
Хоразм вилоятининг Шовот туманида яшовчи, ҳудуднинг энг кекса кишиси бўлган Эшёзова Ўғил момо 122 ёшида вафот этди, деб хабар берди Шовот туманидаги «Уста Матсафо» кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Ўдабоев.
Ўғил момо Эшёзова 1900 йил 15 июлда бой оилада туғилган. Унинг отаси Эшниёзбек уйида 7-8 хизматкорни ишлатган бадавлат деҳқонлардан бўлган. Онаси илмли аёллардан бўлган ва отинойи сифатида мадрасада дарс берган.
Уч асрни кўрган Эшёзова Ўғил момо қатор тарихий воқеалар гувоҳи: инқилоб, иккита жаҳон уруши, собиқ иттифоқнинг тарқаб кетиши. Фарзанди 4 ёшга тўлганида эри вафот этиб, бева қолган. Бошқа турмуш қурмаган ва ёлғиз фарзандини ўзи катта қилган. Момонинг ҳозирда 72 ёшга чиққан ягона фарзандидан 5 набира, 12 чевара ва эвара бор. Эшёзова Ўғил момонинг опа-сингиллари ҳам узоқ умр кўришган – бири 97, иккинчиси 90 ёшида вафот этган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ