Ўзбекистон 2022 йилнинг ярмида қарийб 450 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

Сақлаш
20:47 / 25.07.2022 827 0

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—июнь ойларида қиймати қарийб 450 миллион долларга тенг бўлган 821 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

 

Қайд этилишича, кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 6 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича:

 

мева ва резаворлар – 118 минг тонна;

 

қуритилган мева ва резаворлар – 21 минг тонна;

 

сабзавотлар – 576 минг тонна;

 

карам – 130 минг тонна;

 

помидор – 56 минг тонна;

 

узум – 11,1 минг тонна;

 

майиз – 38 минг тонна;

 

ерёнғоқ – 11 минг тонна;

 

тарвуз-қовун – 67,8 минг тонна.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//