Маданият
Италия пойтахти Рим шаҳрида Бухоро амирининг олтин коллекцияси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган VI Халқаро конгрессда машҳур Шарқ халқлари санъати миллий музейи вакили Паола Даморе маълум қилди. Бу ҳақида блогер Шаҳноза Соатова маълум қилди.
Қайд этилишича, Паола Даморе ўз нутқида Римнинг «Жузеппе Туччи» музейидан Бухоро амирининг олтин коллекцияси сақланаётганини айтган.
«Бу шахсан мен учун конгрессдан олган энг катта янгиликлардан бири бўлди. Шунингдек, меҳмон музейда Кушонлар даврига оид осори-атиқалар – маржонлар, узуклар, билагузуклар, сирғалар ва тилла қуймалари, Ўзбекистон тарихига оид турли безакли тақинчоқлар ўрин олганини ҳам айтиб ўтди», дейди Шаҳноза Соатова.
Паола Даморе 60 жилдлик «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» китоб-альбомига алоҳида қизиқиш билдириб, Бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирган. Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI Халқаро Конгресси Eriell Group компанияси ҳомийлигида ташкил этилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ