Сиёсат
Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва мутахассислар иштирокида Япония бизнес делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Япония делегациясининг GIC holding директори Хаттори Ай пойтахтимиздаги йирик бизнес-маркази ҳудудида япон ресторанини ташкил қилишга қизиқиш билдирди.
Япониялик тадбиркорлар япон ва ўзбек маданиятлари яқинлигини таъкидлаб, кичик овқатланиш нуқталари, япон маҳсулотлари ва эсдалик совғалар дўконлари жойлашган алоҳида кўчани ташкил қилишни кўзда тутувчи Japanese Street лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирдилар. Меҳмонларнинг айтишича, бу кўча қўшма кўргазмалар, ярмарка ва фестиваллар ўтказиш учун ажойиб манзилга айланади ва, шубҳасизки, пойтахтнинг туристик жозибадорлигини оширади.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77670
Жамият
56690
Жамият
55910
Жамият
50963
Жамият
//
Изоҳ йўқ