Сиёсат
Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракатини тиклаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш август ойида якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 15 июлдаги сессиясида шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, трамвай чоксиз рельслар эвазига «шовқинсиз» бўлади, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишга эса хорижлик мутахассислар жалб этилган.
«Президентга икки йўналишда таклифлар тайёрлаяпмиз. Биринчиси, ТТЗ массивидан Шимолий вокзалгача, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Иккинчи йўналиш Чилонзор буюм бозори (Ипподром)дан Шимолий вокзалгача», — деди у.
«Нега биз бу икки нуқтани танладик? Ушбу икки пункт орқали Тошкент вилоятидан шаҳарга катта йўловчилар оқими кириб келади. Бу транспорт оқими кириб келишининг олдини олиш учун биз бу ерда [метро йўналишлари] такрорланмайдиган трамвай йўналишларини белгилаяпмиз», деди Анвар Жўраев.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ