Сиёсат
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ делегациясининг Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлигида учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Dunyo» агентлиги.
Маълум қилинишича, учрашувдан мақсад «FIEM» Корхоналарни интернационализация қилиш жамғармасидан 4 та «Talgo-250» тезюрар электропоездини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш масаласини муҳокама қилишдан иборат бўлган.
Учрашувда Испания вакилларига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолияти ва Ўзбекистонда темир йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тақдим этилган. Хусусан, шу кунгача Испаниянинг «Patentes Talgo SLU» компаниясида ишлаб чиқарилган 6 та тезюрар электропоезд «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан харид қилингани таъкидланган. Охирги партия 2021 йилда олиб келинганди. Лойиҳаларни молиялаштириш учун Корхоналарни интернационализация қилиш жамғармасидан 30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан кредит жалб этилган.
Шунингдек, Испания томонига Бухоро—Урганч—Хива темир йўл линиясини электрлаштириш лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот берилган. Мазкур тезюрар линия фойдаланишга топширилгандан сўнг қўшимча 4 та электропоезд сотиб олиш назарда тутилмоқда.
Томонлар лойиҳани молиялаштириш учун «FIEM» жамғармасининг имтиёзли кредити ҳисобидан «Talgo-250» поездларини харид қилишни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилган.
Испания ҳукуматининг тегишли вазирликлари раҳбарияти томонидан «FIEM» жамғармасидан имтиёзли шартларда кредит ажратиш имконияти масаласини ижобий ҳал этиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга ошириши маълум қилинган.
«Музокара якунлари бўйича томонлар ушбу масала бўйича экспертлар даражасида ишлашни давом эттиришга келишиб олди», дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Umidbek
12:01 / 01.01.1970
Salom alaykum bu menga yoqdi. Bizning yangi O'zbekiston kerak bunday tez yurar po'yezdlar