Ўзбекистонда қанча педагог лавозимига нолойиқлиги аниқланди

Сақлаш
23:02 / 22.07.2022 2154 2

Ўзбекистонда аттестацияда қатнашган 20 мингдан ортиқ педагог «Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас» деб топилди. Бу ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.

 

2022 йилдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта, яъни январь—июнь ва август—декабрь ойлари ўтказилиши йўлга қўйилган. 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун жами 294 минг 175 нафар педагоглар мурожаат юборган.

 

Шулардан, 78 минг 527 нафари (27 фоизи) навбатдаги-мажбурий, 214 минг 985 нафари (73 фоизи) навбатдан ташқари, ўзи ихтиёри билан аттестацияда иштирок этиш учун, 809 (0,3 фоиз) нафари эса имтиёзлари мавжудлиги сабаб тўғридан-тўғри тоифа олиш учун мурожаат юборган.

 

Барча ҳудудларда ўтказилган синовлар «Imtihon.tdi.uz» сайти орқали реал вақт режимида эфирга узатиб борилган.

 

Якуний натижаларига кўра, аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 16 минг 190 нафари (6 фоиз) олий малака тоифаси, 53 минг 662 нафари (19 фоиз) биринчи малака тоифаси, 104 минг 782 нафари (38 фоизи) иккинчи малака тоифаси олишга муваффақ бўлган бўлса, 22 минг 626 нафар (8 фоиз) педагогларга мутахассис малака тоифаси бериш тўғрисида, 20 минг 30 нафар (7 фоиз) педагогларга нисбатан эса «Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас»лиги тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

 

Шунингдек, 61 489 (22,1 фоизи) нафар педагог ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, паст натижа қайд этганлики сабабли уларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмаган, яъни амалдаги тоифаси пасайтирилмаган. Аттестация иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этган.

 

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ижобий натижа қайд этган педагоглар салмоғини ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда Хоразм, Навоий ва Наманган вилояти ўқитувчилари юқори натижа қайд этган бўлса, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти вакиллари бошқа вилоятларга нисбатан пастроқ натижа кўрсатган.

2 Изоҳлар

Anvar

12:01 / 01.01.1970

Attestatsiyadan òtolmagan(mutaxassis lavozimiga noloyiq deb topilgan) òqituvchilar ish faoliyati qanday bòladi.

Улмас

12:01 / 01.01.1970

Ишдан бушатилдими утолмаган педагоклар, бушатилмаган булса атестацияни нима кераги бор, тушум учунми катнашиш пуллику

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//