Маданият
Бугун, 21 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази томонидан Турон юртининг улуғ фарзанди, буюк файласуф ва шоир Жалолиддин Румий асарларига бағишланган “Маснавийдан таралган ёғду” номли тадбир ўтказилди.
Унда болалар учун тайёрланган “Маънавий маснавийдан ҳикоялар” (1-2) ва “Маънавий маснавий” (1-6) китобларининг тақдимоти, шунингдек асар таржимони, насрий баёни муаллифи Одил Икром ва китоблар муҳаррири, лойиҳа раҳбари шоира Ойдиннисо Йўлдошева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тақдимотда филология фанлари доктори Ҳулкар Ҳамроева, Халқаро Чингиз Айтматов академияси академиги, ёзувчи Нурали Қобул, кинорежиссёр Мирзапўлат Тошпўлатов, шоира Гўзал Бегим сўзга чиқиб, янги таржима асарларнинг аҳамияти хусусида фикр юритдилар.
Ушбу китоб Кўниё кутубхонасида сақланаётган энг мўътабар қўлёзма асосида илк бор форс ва ўзбек тилларида нашрга тайёрланди. Одил Икром ва Ойдиннисо Йўлдошева билан бўлиб ўтган суҳбат жараёни қизғин савол-жавобларга бой бўлди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ