Сергей Лавров келгуси ҳафтада Тошкентга келади

Сақлаш
03:58 / 22.07.2022 907 0

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жорий йилнинг 28-29 июль кунлари Тошкентга ташриф буюради ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

 

“Жорий йилнинг 28-29 июль кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади”, — дейди Захарова.

 

Россия ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, йиғилиш иштирокчилари давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилади.

 

Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар ўртасидаги бу йилги йиғилиш сентябрь ойида Самарқанд шарида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Беларуссия Президенти Александр Лукашенко ҳам келади. Чунки Беларус раҳбари “ШҲТ”га қўшилиш учун аъриза юборган. Йиғилиш доирасида ушбу масала кўриб чиқилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//