Чустда тарихий обида сотиб юборилгани ва қайта қурилгани аниқланди

Сақлаш
03:51 / 22.07.2022 811 0

Вазирлар Маҳкамасининг маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Маданий мерос агентлиги ва Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда ўтказилган текширув натижаларига кўра Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан ноқонуний ҳужжатлар асосида маданий мерос объектини сотиш ва қайта қуришга рухсат берилгани ва натижада тарихий ёдгорликка жиддий зарар етказилгани аниқланди.

 

Жумладан, Чуст туманининг «Янги ҳаёт» маҳалласида жойлашган, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган, ХХ аср бошига мансуб «Абдумалик» масжиди 2018 йилда Чуст туман ҳокимининг қарорига кўра «ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда қаровсиз қолган, эгаси аниқланмаган бино» деган асоссиз важ билан Маданий мерос инспекцияси балансидан ҳокимият балансига ўтказилади.

 

Сўнгра туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу масжид биноси аукцион савдолари орқали фуқаро Т.А.га 61 млн. сўмга сотиб юборилади.

 

Туман ҳокимининг 30.04.2019 йилдаги қарори билан ушбу маданий мерос объектини қайта қуришга ноқонуний равишда рухсат берилади. Оқибатда, фуқаро Т.А. томонидан «Абдумалик масжиди»нинг 61,1 кв.метр шифт қисми қайтадан таъмирланиб, туси ўзгартирилгани натижасида унга 806,5 млн. сўм жиддий зарар етказилган.

 

Текшириш натижасига кўра, Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//