Жамият
«Халқ таълими вазирлиги тизимида Ўқувчи-ёшларни келажак касбларига тайёрлаш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Марказнинг асосий вазифалари:
– Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун келажак касбларига йўналтирувчи тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
– Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш, уларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш, замонавий фанларни чуқур ўргатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
– Ўқувчи-ёшларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, ахборот маконидаги турли таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ҳосил қилиш;
– Ўқувчи-ёшларнинг мустақил ташаббус ва шахсий ғояларини илгари суриш, ҳаётий позицияга эга бўлишини таъминлашга йўналтирилган маҳорат дарсларини ҳамда маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.
Ҳужжат билан марказ ходимларининг умумий чекланган сони 30 нафар (техник ва хизмат кўрастувчи ходимлардан ташқари) этиб белгиланган.
Марказни молиялаштириш манбалари:
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб марказ директори ва тўгарак раҳбарларининг меҳнати уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида директор жамғармаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда қўшимча рағбатлантирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ