Қамчиқ довонида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Сақлаш
19:52 / 21.07.2022 578 0

Бугун, 21 июль куни соат 00:05 ларда А 373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 222 километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг дастлабки маълумотига кўра, водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб бораётган давлат рақами 40 Q 486 XA, тиркама рақами 40 АА 7422 бўлган MAN русумли ёқилғи ташувчи юк автомашинаси, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб,  давлат рақами 40 Q 943 WA бўлган «Damas» автомашинасига бориб урилиб, тўқнашув содир этган.

 

Оқибатда ҳодиса жойида ёнғин юзага келиб, транспорт воситалари ёниб зарарланган. Ёнғин содир бўлган ҳудудда «Nexia» автомашинасига ҳам техник шикаст етган.

 

Ёнғин оқибатида вафот этганлар бор, аммо ҳозирча тўлиқ тафсилотлар маълум эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//