Маданият
Бугун, 20 июль куни пойтахтимиздаги Шайхонтоҳур туманининг “Сарҳумдон” МФЙда “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
“Инсон қадри” меҳр-мурувват акцияси доирасида маҳалладаги 10 нафар ёлғиз кекса ва ногирон ёшларнинг ҳолидан хабар олинди, “Маҳалладаги маърифатли аёл”, “Маҳалладаги одобли қиз”, “Маҳалла келини” номинациялар ғолиблари аниқланди.
“Мен ҳам аскар бўламан” шиори остида ватанпарварлик тадбири, “Янги Ўзбекистон ёшлар нигоҳида” мавзусида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёш рассомлар кўргазмаси, спорт мусобақалари ҳамда Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда маҳорат сабоқлари, “Устоз-шогирд” акциялари ўтказилди.
Тадбирда фан, маданият, санъат намоёндалари, фахрий нуронийлар, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ