Жамият
Ўзбекистонга 2022 йилнинг июнь ойида чет элдан 493 минг 888 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 307 146 нафарга ёки деярли 3 баробарга кўпдир.
Июнь ойида қўшни давлатларидан жами 414 763 нафар турист ташрифи кузатилган. Хусусан, мамлакатимизга Қозоғистондан 178 118 нафар, Қирғизистондан 123 290 нафар, Тожикистондан эса 113 216 нафар сайёҳ келган.
Шунингдек, МДҲ давлатларидан жами 56 547 нафар, хусусан, Россиядан 53 421 нафар, Озарбайжондан 1227 нафар турист Ўзбекистонга қизиқиш билдирган.
Узоқ хориж давлатларидан июнь ойида 22 578 нафар турист меҳмон бўлган. Жумладан, уларнинг 1504 нафари АҚШ, 1495 нафари Германия, 1477 нафари Ҳиндистон, 1685 нафари Жанубий Корея, 7308 нафари эса Туркиядан келган сайёҳлардир.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ