Қайси вилоятда энг кўп никоҳ қайд этилмоқда?

Сақлаш
21:58 / 20.07.2022 730 0

Ўзбекистонда январь–июнь ойларида 108 934 та никоҳдан ўтиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида жами 108 934 жуфтлик оила қуриш учун никоҳдан ўтган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 10 062 тага камайган.

 

Қуйида ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони келтирилган:

 

– Қорақалпоғистон – 7314 та;

– Андижон вилояти – 8999 та;

– Бухоро вилояти – 6531 та;

– Жиззах вилояти – 4148 та;

– Қашқадарё вилояти – 10 798 та;

– Навоий вилояти – 3039 та;

– Наманган вилояти – 7054 та;

– Самарқанд вилояти – 11 513 та;

– Сурхондарё вилояти – 9573 та;

– Сирдарё вилояти – 2744 та;

– Тошкент вилояти – 9040 та;

– Фарғона вилояти – 10 792 та;

– Хоразм вилояти – 8074 та;

– Тошкент шаҳри – 9315 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//