Жамият
Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти “Мобил телефон – ўқувчига дўстми ёки душман?” мавзусида сўровнома ўтказди. Ўн кун давом этган сўровда 95 400 дан ортиқ фуқаро қатнашгани маълум қилинди.
Иштирокчиларнинг 52 фоизи қўнғироқлар, хабарлар, ижтимоий тармоқ, ўйин ва бошқалар ўқувчиларнинг фикру хаёлини дарсдан чалғитишини қайд этган.
Шунингдек, сўровнома қатнашчиларининг 16 фоизи телефондан фойдаланиш маданиятига риоя қилинса, дарсларга салбий таъсир кўрсатмаслигини маъқуллаган.
“Фарзандингизнинг мобил телефонини қанча муддатда текшириб турасиз?" дея сўралганида ота-оналарнинг 59 фоизи “ҳар куни”, 17 фоизи эса “ҳафтада бир марта” деб жавоб берган. 24 фоиз ота-она эса умуман текширмаслигини билдирган.
Респондентларнинг 63 фоизи ўқувчиларнинг кўпчилиги интернет (YouТube, Tik tok, Telegram...) шайдоси бўлиб қолаётганини эътироф этган.
Ўқувчилар дарсдан олдин телефонни топшириши ва дарс тугагач қайтариб олиши тартибини 84 фоиз ота-она маъқуллаган бўлса, 13 фоизи қарши чиққан. Қолган 3 фоизи эса фарқи йўқлигини таъкидлаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ