Спорт
Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш ҳукумат томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири ва номоддий маданий меросни асраш, шунингдек, аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммалаштириш соҳасидаги асосий масалалардан биридир.
Пойтахтимиздаги “Ҳятт Регенcй Ташкент” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўткан халқаро конференцияда бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24-январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5924-сонли Фармонига мувофиқ, бир нечта ихтисослаштирилган муассасалар вакиллари, шу жумладан Жангчи-полвонлар миллий маркази, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси, Ўзбекистон камар ва учкураш уюшмаси, Камондан отиш миллий федерацияси ва Белбоғли кураш спорт федерацияси ўртасида мамлакатимизда Миллий этноспорт уюшмасини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нежмеддин Билол Эрдоған иштирокидаги халқаро конференсияда, шунингдек, ушбу ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Миллий этноспорт уюшмасини тузиш ва ташкил этиш тўғрисида расмий келишув имзоланди ва унинг янги раҳбари таништирилди.
— Халқ ўйинлари қадимдан давлатчилик шаклланиши, жамоани бирлаштириш ва ҳимоя қилишда ҳам юксак аҳамият касб этган. Бугунги кунда, улар шахсни жисмонан соғлом, қатъиятли, сабр-матонатли, ҳозиржавоб ва маънавий етук бўлиб камол топишига хизмат қилмоқда. Бир халқнинг тарихи минг йиллар давомида шакллангани унинг моддий ва маданий бойликларида, этнографиясида акс этади. Халқ ўйинларимизнинг ранг-баранглиг ва сонига қараб, ўзбек халқининг Ўрхун-Энасой битикларидан ҳам кексароқ эканидан далолатдир, - деди халқаро конференцияда сўзга чиққан Азиз Абдуҳакимов.
Ўзбек халқи кўп асрлар давомида Кураш, Белбоғли кураш, Улоқ-кўпкари, Турон, Бойқўрғон каби Ўзбекистон миллий спортининг асосчиларига айланган курашчи-полвонлари ҳамда афсонавий чавандозлари билан машҳур бўлган. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли ҳақли равишда Ўзбекистоннинг маданий мероси бўлган миллий спортимизни дунёга намойиш этиш имконияти пайдо бўлди.
2020-йилда “Турк дунёси пойтахти” деб эълон қилинган Хива шаҳрида ҳар йили Бутунжаҳон баҳодирлар ўйинлари федерацияси (WСФ) кўмагида Паҳлавон Маҳмуд номини абадийлаштириш мақсадида “Баҳодирлар ўйинлари” халқаро турнири ўтказилади. Халқаро турнир ўзбек халқининг буюк фарзанди, ўз даврида Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон ва Ҳиндистонда машҳур курашчи, устоз, файласуф ва сўфий бўлган Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ташкил этилади.
Бундай тадбирларнинг ўтказилиши, шубҳасиз миллий қадриятларимизга асосланган миллий спортимизни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятларини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради.
Тадбир доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, унинг раиси жаноб Нежмеддин Билол Эрдоған ва янги ташкил этилган Ўзбекистон миллий этноспорт уюшмасининг янги раҳбари Ойбек Норинбаев иштирокида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ