Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп аҳоли рўйхатдан ўтган?

Сақлаш
20:59 / 19.07.2022 688 0

Статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп аҳоли рўйхатдан ўтганини маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд энг юқори кўрсаткич қайд этган. Қуйида 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони келтирилган:
 

– Самарқанд вилояти – 4,06 миллион киши;

– Фарғона вилояти – 3,9 миллион киши;

– Қашқадарё вилояти – 3,4 миллион киши;

– Андижон вилояти – 3,28 миллион киши;

– Тошкент вилояти – 2,96 миллион киши;

– Наманган вилояти – 2,95 миллион киши;

– Тошкент шаҳри – 2,90 миллион киши;

– Сурхондарё вилояти – 2,7 миллион киши;

– Бухоро вилояти – 1,99 миллион киши;

– Қорақалпоғистон – 1,96 миллион киши;

– Хоразм вилояти – 1,93 миллион киши;

– Жиззах вилояти – 1,4 миллион киши;

– Навоий вилояти – 1 миллион киши;

– Сирдарё вилояти – 887,1 минг киши.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//