Сирдарёда куйдиргига чалиниш ҳолати аниқлангани инкор қилинди

Сақлаш
00:45 / 19.07.2022 713 0

Сирдарё вилояти Сардоба туманида Сибир ярасига чалиниш билан боғлиқ ҳолат аниқлагани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат бўйича Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат илмий маркази директори Баҳриддин Тонгёриқов қуйидагиларни маълум қилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

 

Таъкидланишича, Сардоба тумани Зомин маҳалла фуқаролар йиғини Ҳавотоғ қишлоғидаги жами 35 та хонадонда парваришланаётган қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари 2022 йил режа графиги асосида февраль ойи бошида (жами 241 бош йирик, 231 бош майда шохли ҳайвонлар) куйдирги касаллигига қарши тўлиқ профилактик эмланган.

 

Ҳолатни ўрганиш бўйича ташкил этилган штаб мутахассислари томонидан қорамол сўйилган жойдан олинган тупроқ намуналари ва сўйилган қорамолнинг кала-почаси ҳамда тери қолдиқлари бактериология, паразитология ва микробиология лабораториясида тўлиқ анализ қилинган.

 

Олинган бешта тупроқ намунаси 5 кун давомида бактериологик текширилганда куйдирги касаллигига хос колониялар ўсмаган. Икки бош сичқонга биосинов қўйилиб, ўн кун кузатилди. Сичқонларда ножўя ўзгаришлар юз бермаган. Улар ёриб кўрилиб, ички органлари микроскопик ва бактериологик усулларда текширилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//