Қашқадарёда мактаб директори ва ўқитувчи муштлашди

Сақлаш
21:38 / 18.07.2022 991 0

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида мактаб директори ва ўқитувчи муштлашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича туман ҳокимлиги ва ИИБ матбуот хизматлари расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 15 июль куни соат 11:00 атрофида Нишон туман 2-сон касб-ҳунар мактабида фуқаролар Г. У. ва Х. О. ўзаро тортишиб қолиб, келишмовчилик юзага келган.

 

Шундан сўнг, Нишон тумани ҳокими ўринбосари С. Худойқулов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, воқеанинг асл сабаби кенг жамоатчилик билан бирга ўрганилган.

 

“Директор ва ўқитувчи айни вақтда ўзаро келишиб олган ҳолда, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай гина-кудратни сақлаб қолмаган ва келажакда дўстона руҳда биргаликда ишлашга қўл ташлашган”, — дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

 

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Нишон туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//