Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйи очилди

Сақлаш
14:26 / 11.10.2021 1077 0

Тожикистон пойтахти Дешанбе шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйи очилди. Савдо уйи икки мамлакат тадбиркорларининг товар ва маҳсулотларини харидорларга етказиш бўйича беминнат кўмакчи вазифасини ўтайди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Савдо уйининг  очилиш маросимида   Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Эргаш Шоисматов ва “Ориэн Инвест” инвестиция компанияси бош директори Саидисматилло Валиев иштирок этиб, бундан буён икки мамлакат тадбиркорларининг ҳамкорлиги янада ривожланишини таъкидлади.

Савдо уйини ташкил этишдан мақсад тадбиркорлар учун қулайликлар яратишдир. Яъни тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналари Савдо уйи орқали товарлар ва хизматларини реклама қилиш имконига эга бўлади. Савдо уйида кўргазмалар зали ташкил этилган бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарувчилар ўзларига янги харидорлар топишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Савдо уйининг очилиш маросимидан кейин кўргазмалар залида маҳаллий тадбиркорлар учун ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари тақдимоти ўтказилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//