Жамият
17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли, кундуз кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 47 даража иссиққача кўтарилиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб ҳам кескин ошади. Натижада, электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юклама ортиши ва тармоқда носозликлар келиб чиқиши мумкин.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик ва тизимдаги барча ташкилотлар томонидан ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кунларида истеъмолчиларга энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу кунларда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станцияларда захира энергоблоклари ишга қўшилади. Электр энергияси етказиб бериш сифатини ошириш мақсадида жорий йил бошидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 330 дан ортиқ трансформатор пунктлари янгиланди.
Паст кучланишли 17 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 6 мингга яқин трансформатор пункти, 110-500 кВ кучланишли 600 километрдан ортиқ электр узатиш тармоғи ва 7 та куч трансформатори мукаммал таъмирланди.
Билдирилишича, барча электр станцияларида 24 соатлик навбатчилик гуруҳлари ташкил этилди. Электр тармоқларида фавқулодда ҳолатлар олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб тун-у кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши бригада ташкил этилди.
“Республикада ҳаво ҳарорати аномал даражада исиши натижасида электр қурилмаларида ортиқча юклама туфайли юзага келиши мумкин бўлган носозликлар олдини олиш мақсадида электр энергиясидан тежамкорлик билан, шунингдек, имкон қадар совитиш қурилмаларидан оқилона фойдаланишни, зарур бўлмаганда электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишни сўраймиз.
Ушбу вазиятни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш натижасида электр қурилмаларининг узоқ муддатга ишдан чиқишини олди олган бўламиз ҳамда энергия ресурсларини барча истеъмолчиларга барқарор етиб борилишига муносиб ҳисса қўшган бўламиз”, дейилади вазирлик мурожаатида.
Таъкидланишича, бу каби ҳолатларда жаҳон тажрибасида ҳукумат томонидан халққа энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва электр энергияси истеъмолини имкон қадар қисқартириш юзасидан мурожаатлар қилинади.
Истеъмолчилардан электр энергияси таъминоти юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки Telegram’даги (@HET_admin) администраторга мурожаат қилиш сўралган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ