Жамият
Адлия вазирлиги "Ezgu amal" хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида марафон ташкил этмоқда.
Марафон жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 09:00 да Адлия вазирлиги биносидан бошланиб, Адиблар хиёбонигача пиёда давом этади. Барчанинг эгнида буюклардан тил ҳақидаги иқтибослар туширилган кийимлар бўлади.

Хиёбонда ҳуқуқий акциялар, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этилади. Марафондан тушган маблағ саратон хасталигига чалинган болаларни даволашга йўналтирилади.
Хайрия маблағларини "Ezgu amal" хайрия жамғармасининг:
-ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ "Капиталбанк", Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;
-Paynet, Click, Payme, Paymo, Apelsin тўлов тизимларида "Хайрия" бўлимидаги "Ezgu amal" belgisini танлаган ҳолда;
-https://ezguamal.org/charity сайтида интернет-эквайринг тизими орқали амалга оширишингиз мумкин.

Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
1 Изоҳ
Maftuna
12:01 / 01.01.1970
Juda azoyib loyiha xayrli bo'lsin