Наманганда маънавият ва маърифат маскани вақтидан илгари фойдаланишга топширилди

Сақлаш
21:06 / 16.07.2022 1702 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланганидек, ҳудудларда 2021-2023 йилларда босқичма-босқич маънавият ва маърифат масканлари барпо этилиши белгилаб қўйилган.

 

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Айтиш керакки, туманда ушбу масканнинг қурилиши 2023 йилга мўлжалланган бўлса-да, унинг аҳамиятини ҳис этган ҳолда қисқа муддатларда фойдаланишга топширилди.

 

 

Масканнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Абдухалил Маврулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари Зоҳиджон Тўрақулов ва бўлим бошлиғи Жасурбек Болтаев, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов сўзга чиқиб, унинг барпо этилишида ҳисса қўшганларни эътироф этдилар.

 

 

Замонавий техник жиҳозлар, электрон ва босма кутубхона, халқ амалий санъати тўгараклари хонаси, тадбирлар зали ёшлар, ижодкорлар, китобхону маънавият тарғиботчилари ва бошқа аҳоли қатламлари учун чинакам маънавият ва ақл ўчоғига айланажак.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//