Қозоғистонда рўй берган ЙТҲда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Сақлаш
20:15 / 16.07.2022 663 0

Қозоғистонда рўй берган йирик ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақида ФВВ хабар берди.



Маълумотга кўра, бугун соат 3:21 да Қозоғистон Республикаси Шецский туманидан ўтган «Алмата-Екатринбург» автомобиль йўлининг 850 км.да ҳаракатланган, МAН юк машинаси ва «Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган.

 

ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//