Маданият
Президентимизнинг 2022 йил 10 февралдаги “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан ўзининг бетакрор истеъдоди, гўзал шеър ва достонлари билан ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган ижодкор Усмон Носир тавваллудининг 110 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.
Бугун, 15 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси ҳамда Қуролли Кучлар давлат музейи томонидан шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Унутмас мени боғим...” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида ўтказилган мазкур тадбирда таниқли адабиётшунос олимлар, ижодкорлар, музей ходимлари иштирок этди. Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Бахтиёр Ҳасанов, Қуролли Кучлар давлат музейи директори Мусалим Нуриддинов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.
ЎзФА академиги Наим Каримовнинг “Усмон Носир шеърияти ҳақида” ҳамда ёзувчи Ҳаким Сатторийнинг “Қатағон қурбонлари фожиасининг сабоқлари” мавзусида маърузалари тингланди.
Тадбир давомида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи томонидан тайёрланган “Усмон Носир – оташин шоир” фото кўргазмаси ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Аҳмедов Тоҳиржоннинг “Маърифатпарвар зиёлиларимиз” мавзусидаги ҳайкалтарошлик асарлари кўргазмаси намойиш этилди.
Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ