Маданият
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Хўжакенттепа шаҳристони» археология ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалган. Маданий мерос агентлиги ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ тумани «Хўжакент» МФЙда жойлашган «Хўжакенттепа шаҳристони» археология ёдгорлиги ИХ-ХИИ асрларга оид бўлиб, мазкур объект моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти сифатида давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
2022 йилнинг 1 апрель санасида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси вакиллари томонидан мазкур археология ёдгорлиги ҳудудида тегишли рухсатномасиз қурилиш ишлари амалга оширилаётгани ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорнинг талаблари бузилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан бошқарма мутахассислари томонидан шу куннинг ўзида далолатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорга қурилиш ишларини тўхтатиш ҳақида кўрсатма ва огоҳлантириш хатлари берилган.
Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилган. Бугунги кунда Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан терговолди ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56829
Жамият
56055
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ