Жаҳон
2021 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофоти Россиянинг «Новая газета» нашри бош муҳаррири Дмитрий Муратов ҳамда филиппинлик тадқиқотчи журналист Мария Рессага берилди. Улар “демократия ва шаффоф дунё асоси бўлган сўз эркинлигини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун” эътироф этилди.
Дмитрий Муратов - «Новая газета» асосчиларидан саналади. У 1995 йилдан 2017 йилгача ушбу нашр бош муҳаррири бўлган, кейин яна 2019 йилдан шу лавозимни эгаллаган.
Мария Ресса ўз ватани Филиппиндаги ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, зўравонлик ва кучайиб бораётган авторитаризмни фош этиш учун сўз эркинлиги ҳуқуқига таянган.
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти учун жами 329 номзод кўрсатилганди (234 киши; 95 ташкилот). Тинчлик бўйича Нобел мукофоти - шведларнинг эмас, норвегларнинг Нобел қўмитаси томонидан топшириладиган ягона Нобел мукофотидир.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ