Сиёсат
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади. Бу ҳақида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолаган қарорда қайд этилган.
Объектда лойиҳалаш ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» компанияси танланган. Унга бош лойиҳачи ва пудрат ташкилотини ўрнатилган тартибда белгилаш вазифаси юклатилган.
Шота Руставели кўчаси — Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири ҳисобланади. У бутун шаҳардан ўтади ва йўл давомида Шаҳрисабз, Навоий (ҳозирда реконструкция қилинмоқда) ва Беруний кўчалари билан уланиб кетади. Мазкур кўчадан трамвай линияси олиб ташлангач, қатнов қисми ҳар бир томонда 4−6тагача йўлакларга ажратилганди.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ