Сиёсат
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров вилоят раҳбарларини ўзини хондек ҳис қилмасликка чақирди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент 14 июль куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказган мажлисида бу ҳақда гапириб, бундан буён юқори амалдорлар хатога йўл қўйса, улар ҳимоя қилинмаслигини айтган.
«Кимдир ёмон ишларга қўл урса, давлатга қарши ишлар ортида турган бўлса, ўтмишдаги ҳеч бир хизматингизга қарамаймиз! Жуда қаттиқ чоралар кўрилади. Мамлакатимизда жамият очиқ, ҳеч нарсани яшириб бўлмайди. Текширувчи органларнинг оғзини ёпсангиз ҳам, одамларнинг ўзи аниқлаб, нотўғрисини текшириб, бизга топширади», — деган у.
Шунингдек, Жапаров барча давлат ва шаҳар органлари вакилларини очиқликка чақирган.
«Қишлоқ ҳокимликлари раҳбарлари, ҳокимлар, бюджетдан маош олувчи ҳар бир давлат ва муниципал ходимни ахборот майдонига кириб, бугунги кунларда қилган ишлари ҳақида маълумот беришга мажбур қиламан», — деган у.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ