Жамият
Навоий вилоятида фаолият юритувчи тележурналист Рухсора Каримова ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Facebook’да унинг ҳамкасблари маълум қилган.
Facebook фойдаланувчиси Хушнуд Ҳотамнинг ёзишича, Рухсора Каримова Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг энг иқтидорли, истеъдодли муҳаррирларидан бири бўлган. У автоҳалокатга учраб, вафот этган. Айтилишича, марҳумадан уч нафар фарзанд қолган.
Aниқлаштиришича, Рухсора Каримова иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда ЙТҲга учраган. Аммо ЙТҲ тафсилотлари ҳозирча номаълум.
«Ўзимиз ҳам шокдамиз. Энг маҳоратли ва инсон сифатида ҳам самимий ҳамкасбларимиздан бири эди», — дейди АОКАнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов.
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50821
Жамият
//
1 Изоҳ
Muhriddin
12:01 / 01.01.1970
Avvalo men bu istedotli ijodkor tug‘ulgan yurtdan ekanimdan mamnunman. Joylari jannatdan ohiratlari obod bo‘lsin. Qolgan umrlarini farzandlariga berishini duo qilib qilaman. Oila a‘zolariga hamdardlik bildiraman. Ijodkordan yaxshi nom va ulug‘ ishlari mevasi qoladi albatta. Umrbod xotiramizda mangu yashaydi bunday ijodkorlar. Joylari jannatdan, ohiratlari obod bo‘lsin