Маданият
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси ёнида Малайзиядан келган биринчи зиёратчилар гуруҳи билан учрашди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, малайзиялик туристлар Абдулла Ариповга қадимий Самарқандни зиёрат қилиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, ўз ҳис-туйғуларини «Биз Ўзбекистонни севамиз!» деган сўзлар билан изҳор этган. Шунингдек, Регистон майдонида Андижон вилоятидан келган бир гуруҳ туристлар бош вазир билан эсдалик учун суратга тушган.
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати
Байрам кунлари ички туризмни ривожлантириш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларидан муқаддас қадамжоларга оммавий саёҳатлар уюштирилди. Маълумот учун, Ўзбекистонда зиёрат туризми фаол ривожланмоқда. Мавсум якунига қадар ҳар 10 кунда «Malaysia Airlines» чартер рейслари орқали жануби-шарқий Осиё давлатларидан зиёратчилар мамлакатга ташриф буюради.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77757
Жамият
56727
Жамият
55950
Жамият
51017
Жамият
//
Изоҳ йўқ