Жаҳон
Ўзбекистон мустақил бўлганининг 30 йиллигини нишонлаётган бир пайтда, янги лойиҳалар ва очилишлар халқаро саёҳатчиларга Марказий Осиё мамлакатини янада қулайроқ ўрганиш имконини беради, дея ёзмоқда «Time» журнали.
«2011 йилда йўлга қўйилган тезюрар поездлар тармоғи ҳозирда Хиванинг қадимий Ипак йўли бекатигача кенгайтирилмоқда, бу эса пойтахт Тошкентдан ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектларига саёҳат қилишни осонлаштиради. Ипак йўлининг яна бир шаҳри Самарқандда эса китобга ўхшаш янги аэропорт терминали очилди.
640 гектар майдонда жойлашган ва Самарқанд эшкак эшиш каналини ўз ичига олган «Ипак йўли Самарқанд» мажмуаси жорий йилнинг кузида очилади. Унинг таркибига 22 қаватли «Samarkand Regency Amir Temur» номли дунёнинг етакчи меҳмонхоналари аъзоси ва яна еттита меҳмонхона киради. Шу йилнинг кузида Ўзбекистонда илк бор «Ипак йўли» адабиёт фестивали бўлиб ўтади», – дейилади мақолада.

Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77561
Жамият
56624
Жамият
55823
Жамият
50889
Жамият
//
Изоҳ йўқ