Жамият
Сирдарёнинг Сардоба туманида Сибир ярасига чалиниш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 касаллиги (Куйдирги ёки Сибир яраси) билан Сардоба туман Зомин МФЙ Ховотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Б.А.да аниқланган.
«Ўз ўрнида ушбу касаллик одамдан одамга юқмаслиги билан ажралиб туради. Касаллик фақа касаллик билан касалланган йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида ҳамда хом гўшт билан мулоқот жараёнида одамга юқади», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда Сардоба туман Зомин МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли моллар касалликка қарши ветеринария ходимлари томонидан эмланган. Юқоридаги касалликда карантин фақатгина йирик ва майда шохли қора молларга тадбиқ қилинади. Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирга ўрин йўқ.
Маълумот ўрнида, куйдирги ўткир кечувчи ўта хавфли инфекцион касаллик бўлиб, септицемия, оғир заҳарланиш ва карбункулалар ҳосил қилиш билан кечади. Барча турдаги қишлоқ хўжалик, уй, ёввойи ҳайвонлар куйдирги билан касалланади ҳамда у одамларга, асосан, ҳайвонлар орқали осон юқади.
Касаллик қўзғатувчисининг ташқи муҳитда 100 йилгача сақланиб туриши инобатга олинган ҳолда хасталикнинг эски ўчоғи хавфсизлик бўйича давлат ветеринария хизмати томонидан назоратга олинади.
                  Жамият
                  Жамият
                  Иқтисод
                  Сиёсат
                  Жамият
                  Жамият
             77334
          Жамият
             56487
          Жамият
             55676
          Жамият
             50738
          Жамият
//
Изоҳ йўқ