Жамият
Ҳукумат қарори билан йўл-патруль хизмати стационар постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади. Экранда акс эттирилмаган ёки «яшил» йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар «яшил» йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
«Қизил» йўлакдан ҳаракатаниши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади. Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.
                  Жамият
                  Жамият
                  Иқтисод
                  Сиёсат
                  Жамият
                  Жамият
             77334
          Жамият
             56487
          Жамият
             55676
          Жамият
             50738
          Жамият
//
Изоҳ йўқ