ИИБ Қашқадарёда яқинлари томонидан калтакланган аёл ҳолатига муносабат билдирди

Сақлаш
19:34 / 13.07.2022 1137 0

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати интернетда тарқалган, келин эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташлангани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

2022 йилнинг 09 июль куни соат тахминан 23-30 ларда Яккабоғ тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаролар Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Хлар Яккабоғ тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Қ.M фуқаро Ю.X билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланиб, оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказишган. Натижада Қ.M. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан ЎзР ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//