Жаҳон
Озарбойжоннинг “Халқ газетаси” сайтида Ўзбекистон ва Озарбойжон орасидаги ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий алоқалар, икки миллат биродарлиги, орзулар ва ниятлар муштараклиги, шунингдек, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани борасида таҳлилий мақола чоп этилди.
Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга, Озарбойжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи, келишилган режалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.
– Озарбойжон ва Ўзбекистон қардош, дўст ўлкалардир. – дейди Озарбойжон Миллий мажлиси эксперти, муаллиф Акбар Қўшали. – Бу қардошлик ва дўстлик ҳам халқ, ҳам давлат даражасига етганида янада ўзгача аҳамият касб этади, яъни мамлакатларимиз халқимизнинг, халқимиз эса мамлакатларимизнинг ифодачиси, тараннум этувчисидир.
Айниқса, сўнгги йилларда икки давлат ўртасида адабий алоқалар янада жонланди. Низомий Ганжавийнинг “Хамса”си ўзбек тилига ўгирилиб чоп этилиши, Алишер Навоийнинг “Хамса”си озарбойжон тилига ўгирилиб нашр қилиниши, Бокуда “Истиқлол даври ўзбек шеърияти” антологияси, Тошкентда Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ “Турк халқлари адабиётининг” 100 жилдлиги нашрга тайёрланиши бунинг яққол мисолидир.
– Ўзбекистонни яхши кўрамиз, қардошларимизга ҳурматимиз ҳамиша баланд. – дея таъкидлайди мақола якунида Акбар Қўшали. – Ҳамкорлигимиз эндиликда Турк давлатлари ташкилоти доирасида янги мазмун-моҳият касб этиб, янги марраларни кўзлаб йўлга тушганидан жуда мамнунмиз.
Мақола якунида Озарбойжон ва Ўзбекистон президентларининг 2022 йил 21 июнда журналистларга берган баёнотидан иқтибос келтирилади. Шавкат Мирзиёев, жумладан, шундай деган эди: “Бу икки мамлакатнинг биродарлиги мустаҳкам бўлса, ҳеч қандай куч бизни енголмайди”.
Раҳмат БОБОЖОН
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ