Июль ойида бир қатор мамлакатлар коронавирус чекловларини қайта жорий қилди

Сақлаш
01:39 / 09.07.2022 1034 0

Қатарда 7 июлдан бошлаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ёпиқ жойларда, шу жумладан транспортда ниқоб тақишлари шарт. Маълум бўлишича, мамлакат бир ойдан кўпроқ вақт давомида ушбу чекловларсиз яшаган. 21 майда ҳукумат ёпиқ жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақишни бекор қилган эди. Бундай ҳимоя воситаларидан фақат тиббий муассасаларда ва транспортда фойдаланиш керак эди.



Худди шундай талаб Кипрда 8 июлдан кучга киради. Соғлиқни сақлаш вазири Михалис Хадзипанделаснинг айтишича, 12 ёшдан ошган барча фуқаролар ниқоб тақишлари шарт.



Қозоғистонда ҳам инфекцияга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Расмийлар фуқароларга ҳеч бўлмаганда транспортда, вокзалларда ва аэропортларда ниқоб тақишни тавсия қилмоқда. Ушбу муассасалар ходимлари учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш энди маслаҳат эмас, балки бурч ҳисобланади.



Франция ҳукумати аҳолини бино ичида ва транспортда ниқоб тақиш режимига қайтишга чақирмоқда. Аммо расмийлар ниқоб тақишни мажбурий қилишга ҳали эрта деб ҳисоблашмоқда.



Туркияда Тиббиёт ассоциацияси ҳукуматни мажбурий ниқоб тақиш тартибини қайтаришга чақирди.



Италия ҳам коронавирус юқтирганлар сонининг кўпайиши башорат қилинмоқда. Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирининг илмий маслаҳатчиси, профессор Вальтер Риччарди ой охиригача SARS-CoV-2 коронавирусининг янги тўлқини ва сентябрь ойи ўрталарида мактаблар қайта очилгандан сўнг октябргача фавқулодда ҳолат қайтишини тахмин қилмоқда.



У 80 ёшдан ошганлар ва болаларни эмлашни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди. Риччарди нафақат Италияда, балки бутун Европада ёпиқ жойларда мажбурий ниқоб тақишни бекор қилишни хато деб атади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//