Самарқанд шаҳрининг тарихий ва муҳофаза ҳудудида 21 та ноқонуний қурилиш қилингани маълум бўлди

Сақлаш
01:36 / 09.07.2022 754 0

Самарқанд шаҳрининг тарихий ва муҳофаза ҳудудида 21 та ноқонуний қурилиш қилингани маълум бўлди. 2022 йилнинг январь ойидан айни кунга қадар қуриб битказилган қурилиш ишларининг 20 тасини бузиш бўйича огоҳлантириш берилган. Бу ҳақида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Ботир Шайматов маълум қилган.



«Огоҳлантириш хатидан кейин ҳам қурилиш ишларини давом эттирган учта ҳолат юзасидан маъмурий жавобгарлик масаласи белгиланган. Иккита ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатиш юзасидан вилоят прокуратурасига ҳужжат тақдим этилган. 57 та археология мероси объектларида дафн этиш жойлари жойлашгани аниқланди», дейди Ботир Шарипов.

 

Қайд этилишича, 2022 йил давомида жами янги 176 та янги археология маданий мерос объекти аниқланиб, уларни Миллий рўйхатга киритиш юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига маълумот киритилган.

 

Қўшимча қилинишича, Маданий мерос бошқармаси қошидаги Илмий-техник тадқиқот гуруҳи томонидан ўрганилган 600 та моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳужжатлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг илмий-эксперт кенгашига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//