Жаҳон
Япониянинг Нара шаҳрида номаълум шахс собиқ бош вазир Синдзо Абэга ўқ узди. Абэнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ, аммо матбуот у ҳалок бўлганини тахмин қилмоқда.
Маҳаллий NHK телеканали хабарига кўра, Абэ Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтда қуролли шахс унинг орқасидан икки марта ўқ узган.
«Абэ касалхонага ётқизилди, аммо охирги маълумотларга кўра, унинг «юрак-ўпка тизими тўхташи» кузатилган. Бу унинг ўлганини англатиши мумкин, аммо ҳали расман тасдиқланмаган», — дея хабар беради BBC мухбири.
67 ёшли Синдзо Абэ 2020 йилда бош вазирлик лавозимини тарк этди, аммо Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясида қудратга эга шахс бўлиб қолди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77866
Жамият
56789
Жамият
56016
Жамият
51071
Жамият
//
Изоҳ йўқ