1 сентябрдан автомобилни бошқариш учун ишончнома онлайн расмийлаштирилади

Сақлаш
04:16 / 08.07.2022 773 0

Президент 7 июль куни «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.


Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари — 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:



бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);
олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);
уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).
Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//