Cирдарёда Тўра Сулаймон яшаб ижод қилган хонадонда шоирнинг уй-музейи ташкил этилади

Сақлаш
00:22 / 08.10.2021 1093 0

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

— Хабарингиз бор, биз Гулистон шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабини ташкил этдик. Бу даргоҳда бугун Ҳалима опанинг ўнлаб издошлари таълим олмоқда, замонавий билимларни эгалламоқда.

Ўз вақтида Ҳалима Худойбердиева қатори кўплаб истеъдодли ижодкорларга устозлик қилган Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон Сирдарёнинг фидойи фарзанди, ҳақиқий куйчиси эди.

Нафақат Сирдарёда, балки бутун мамлакатимизда бу ажойиб инсоннинг номини эшитмаган одам, унинг дилбар шеърлари ва қўшиқлари кириб бормаган хонадон йўқ, десак, айни ҳақиқат бўлади.

Бу улкан ижодкорнинг адабий меросини чуқур ўрганиш, ёш авлодимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий оламини юксалтириш учун Мирзаобод туманидаги Тўра Сулаймон яшаб ижод қилган хонадонда шоирнинг уй-музейини ташкил қилсак, эл-юртимиз, адабий жамоатчилигимиз бу таклифни қўллаб-қувватлашига ишонаман, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//