Спорт ҳакамларига малака тоифалари ДХМ орқали берилади

Сақлаш
03:02 / 08.07.2022 650 0

Ҳукумат қарори билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга кўра, Спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

 

– халқаро тоифали спорт ҳаками;
– миллий тоифали спорт ҳаками;
– биринчи тоифали спорт ҳаками;
– иккинчи тоифали спорт ҳаками;
– учинчи тоифали спорт ҳаками;
– спорт бўйича ҳакам.

 

Давлат хизмати давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

 

Аризага шахс фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилинади.

 

Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

 

Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.

 

Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.

 

Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//